МДҲ президентлари келаси йил қаерда учрашиши маълум бўлди
Олам
−
12:38 3438 1 дақиқа
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши 2026 йил 9 октябрь куни Каспий денгизи бўйидаги Туркманбоши шаҳрида йиғилади. Бу ҳақда Туркманистон Халқ Маслаҳати (Халқ Кенгаши) раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали суҳбат чоғида маълум қилди, дея хабар бермоқда Туркманистоннинг "Watan" ахборот дастури.
Қайд этилишича, Бердимуҳамедов саммит йирик халқаро форумларни ўтказиш учун барча зарур шароитлар яратилган Аваза миллий сайёҳлик зонасида (Туркманбоши шаҳрида жойлашган) ўтказилади.
Халқ Кенгаши раиси, шунингдек, бошқа нарсалар қатори, МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеяси ва Туркманистоннинг Ҳамдўстликка раислиги доирасида демографик масалалар бўйича конференцияга тайёргарлик кўриши муҳимлигини билдирган.
МДҲ Давлат раҳбарларининг аввалги саммити 2025 йилнинг 10 октябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Россия Президенти Владимир Путин, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Тожикистон Президентит Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян иштирок этди. Кенгаш йиғилишини 2025 йилда МДҲга раислик қилувчи Тожикистон раҳбари олиб борди. 2026 йил 1 январдан бошлаб ташкилотга раислик қилиш Туркманистонга топширилди.