Роналду МЮни тарк этиши мумкин

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Роналду янги тиайинланадиган бош мураббийдан қониқмаса, мавсум охирида манкунианликлар сафини тарк этиш ҳақида ўйламоқда. Шунингдек, Криштиану Ральф Рангникнинг клуб бош мураббийлигига доимий асосда тайинланишига қарши эканлиги қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг ноябрь ойида “қизил иблислар” раҳбарияти Рангникни вақтинчалик бош мураббий этиб тайинлаган эди. У мавсумнинг қолган қисмида жамоани бошқаради.

Жорий мавсум Англия Премьер лигасида Роналду 16 та ўйин ўтказган ва 8 та гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширган. Шунингдек, у UEFA Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5 та учрашувида 6 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” 19 ўйинда 31 очко тўплаган ва АПЛ турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Роналду Ман Юнайтед Рангник

Баҳолаганлар

266

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг