Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара демаркациясини муҳокама қилди

Жамият

image

Кеча, 28 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма демаркация комиссиясидаги Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегацияларининг 83-йиғилиши ўз ишини якунлади. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 24–28 май кунлари томонлар давлатлараро чегара демаркацияси бўйича якуний ҳужжатларни муҳокама қилиш ва тайёрлашни давом эттирди. Навбатдаги учрашув Қозоғистонда июнь ойида ўтказилиши мўлжалланган.

Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битим лойиҳаси ҳам муҳокама қилинган.

Жорий йилнинг 10–14 май кунлари Нур-Султон шаҳрида ўтган йиғилишда томонлар Қозоғистоннинг Туркистон вилоятига туташ Сирдарё ва Жиззах вилоятлари доирасида давлат чегарасининг бир қисмини демаркация қилиш учун якуний ҳужжатлар лойиҳасини тайёрлашни давом эттирган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида жойлашган Боғис ва Хиёбон қишлоқлари расман Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳудудига бириктирилганди.

Маълум бўлишича, Боғис ва Хиёбон қишлоқлари илгари Ўзбекистон ҳудуди ҳисобланган. Бироқ 2002 йилда Қозоғистон ва Ўзбекистон Президентлари икки ўртада қозоқ-ўзбек чегараси тўғрисида битим имзолагандан сўнг, юқоридаги икки қишлоқ Қозоғистон таркибига ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ўзбекистон

Баҳолаганлар

297

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг