Тошкентнинг “биқин”идаги қишлоқлар Қозоғистонга ўтди
Жамият
−
25 Май 2021
61168Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида жойлашган Боғис ва Хиёбон қишлоқлари расман Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳудудига бириктирилди. Ҳукуматнинг тегишли қарорини Бош вазир Асқар Мамин имзолади. Бу ҳақда Қозоғистон ОАВ ёзмоқда.
“Қозоғистон Республикаси Ҳукумати қарор қилади: Туркистонга умумий майдони 795,62 гектар бўлган Боғис ва Хиёбон аҳоли яшаш пунктлари ерларини қўшиб, вилоят чегаралари ўзгартирилсин”, дейилади ҳукумат қарорида.
Хабарга кўра, 2021 йил апрелда Туркистон вилоятининг маслаҳати ҳукуматга томонларнинг келишуви билан Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтган ерларни қўшиб, минтақа чегараларини ўзгартириш таклифини киритган.
“Шундай қилиб, Сариоғоч районининг чегараси ўзгартирилди. 750 гектар майдонга эга бўлган Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтган Боғис аҳоли яшаш пунктининг ерлари Оқжар қишлоқ округига қўшиб олинади. 45,62 гектар майдонга эга Хиёбон қишлоғининг ерлари эса Куркелес қишлоқ округи чегараларига киритилади”, дея ёзади Қозоғистон ОАВ.
Туркистон вилояти туризм бошқармасининг аниқлик киритишича, илгари ушбу қишлоқлар аслида автоном бўлган, аҳолининг ўзи қайси давлатнинг фуқароси эканини ҳам билмаган.
“Тошкент билан келишувга биноан ушбу ерларни Қозоғистон ҳудудига ўтказиш бўйича қарор қилинди. Қишлоқ аҳолисининг бир қисмида қозоқ ҳужжатлари, бошқасида эса ўзбек ҳужжатлари бор. Хиёбон қишлоғининг кўплаб аҳолиси Тошкентда ишлайди”, дея ёзади бир қатор қозоқ ОАВ.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь