Ота-оналар фарзанди дарс қилаётганда видеога олиб, ХТБга юбориши керакми?
Жамият
−
11 Апрель 2020
7469Жорий йилнинг 30 мартидан ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун телевизион дарслар намойиш этиш бошланди. Унинг назорати эса ота-оналарга топширилди. Ўқитувчилар эса уй вазифа бериш ва уларни текшириш вазифасини бажарадиган бўлди.
Телевизион дарслар қўйила бошлагач, баъзи ота-оналар шаҳар халқ таълими бошқармаси улардан фарзандининг дарс қилаётганини видеога олиб, уларга юборишини сўраётганини айтиб, бунинг тўғри ёки нотўғри эканига қизиқди.
Бу саволга бугун, 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Анвар Умаров брифинг вақтида жавоб берди.
“Ҳозирги даврда ота-оналар фарзандларининг видеодарсларни томоша қилиши ва топшириқларни бажаришига масъул эканини эслатиб ўтамиз. Ота-оналар фарзандларининг дарс қилишини назоратга олиши лозим.
Дарс жараёнини видеога олиб, ўқитувчи ёки халқ таълими бошқармасига юборишга эҳтиёж йўқ!”, деди Анвар Умаров.
Бундан аввароқ, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов телевизион дарслардаги хатоликларни топиб, уларни ижтимоий тармоқда муҳокама мавзусига айлантирганларга мурожаат билан чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 март куни Ўзбекистонда илк бор коронавирусга чалинган беор қайд этилиши ортидан бача таълим муассасаларига таътил берилганди.