Ота-оналар фарзанди дарс қилаётганда видеога олиб, ХТБга юбориши керакми?
Local
−
11 April 2020 8572 1 minute
Жорий йилнинг 30 мартидан ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун телевизион дарслар намойиш этиш бошланди. Унинг назорати эса ота-оналарга топширилди. Ўқитувчилар эса уй вазифа бериш ва уларни текшириш вазифасини бажарадиган бўлди.
Телевизион дарслар қўйила бошлагач, баъзи ота-оналар шаҳар халқ таълими бошқармаси улардан фарзандининг дарс қилаётганини видеога олиб, уларга юборишини сўраётганини айтиб, бунинг тўғри ёки нотўғри эканига қизиқди.
Бу саволга бугун, 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Анвар Умаров брифинг вақтида жавоб берди.
“Ҳозирги даврда ота-оналар фарзандларининг видеодарсларни томоша қилиши ва топшириқларни бажаришига масъул эканини эслатиб ўтамиз. Ота-оналар фарзандларининг дарс қилишини назоратга олиши лозим.
Дарс жараёнини видеога олиб, ўқитувчи ёки халқ таълими бошқармасига юборишга эҳтиёж йўқ!”, деди Анвар Умаров.
Бундан аввароқ, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов телевизион дарслардаги хатоликларни топиб, уларни ижтимоий тармоқда муҳокама мавзусига айлантирганларга мурожаат билан чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 март куни Ўзбекистонда илк бор коронавирусга чалинган беор қайд этилиши ортидан бача таълим муассасаларига таътил берилганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September