Бугундан Ўзбекистондаги 4 та аэропортда “Очиқ осмон” режими ишга тушди

Жамият

image

Бугун, 1 октябрдан бошлаб, Ўзбекистондаги  “Бухоро”, “Қарши”, “Нукус” ва “Термиз” халқаро аэропортларида “бешинчи ҳаво эркинлиги”ни қўллаган ҳолда “Очиқ осмон” режими ишга тушди.

Мамлакатга келаётган хорижий сайёҳлар оқимини авиаташувлар тизимида мавжуд муаммоларни ечиш йўли орқали кўпайтириш мақсадида Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан 1 октябридан “Қарши”, “Нукус” ва “Термиз” халқаро аэропортларида “бешинчи ҳаво эркинлиги” даражасини қўллаган ҳолда “Очиқ осмон” режими жорий қилиниши белгиланган.

“Очиқ осмон” режими бозорни халқаро авиакомпанияларга мамлакат аэропортлари ва уларнинг қуруқликдаги хизматлари учун очади. “Очиқ осмон”нинг асосий тамойиллари нафақат транзит парвозлар учун ҳуқуқ тақдим этиш, балки ҳукуматнинг маршрутлар ҳамда авиакомпанияларнинг нарх ҳосил қилиш ва белгилаш жараёнларига аралашмаслик, шунингдек самолётлар ва уларнинг қуввати турларига доир чекловларнинг йўқлигини ҳам англатади.

Жаҳон тажрибасига кўра, “Очиқ осмон” сиёсатининг қўлланилиши йўловчи ташувларини ўртача 35 фоиз (усиз 8 фоиз)га ошириш имконини берди. Бу шунингдек, авиачипталар нархини 20 фоиздан 40 фоизгача пасайтирди. Бундан ташқари, мазкур режим ўн минглаб янги иш ўринларини яратади.
Ҳаво кенглигидаги эркинлик фуқаро авиациясининг қатор қоидаларини ўзида жамлайди ва бу қоидалар бир мамлакат авиакомпаниясига бошқа мамлакатнинг ҳаво кенглигига кириш ҳамда унинг ҳудудига қўниш ҳуқуқини беради.

Мазкур қоидалар 1944 йилги “Халқаро фуқаролик авиацияси тўғрисидаги конвенция”да қайд этилган авиация либераллашув даражаси бўйича муросалар натижасида шакллантирилган.

Эндиликда аэропортларда “Очиқ осмон” режими жорий қилинувчи шаҳарлар билан рейсларни йўлга қўйишдан манфаатдор хорижий авиакомпаниялар парвозларни амалга оширишга рухсат олиш учун Транспорт вазирлигига, слот учун эса Uzbekistan Airports АЖга мурожаат қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Аэропорт Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made