Ухандаги шифохоналардан коронавирусга чалинган беморни тополмайсиз
Олам
−
27 Апрель 2020
11455Янги турдаги коронавирус инфекцияси ўчоғи бўлган Хитойнинг Ухань шаҳридаги шифохоналарда бирорта ҳам коронавирус билан касалланган бемор қолмади. Бу ҳақда Хитой Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича Давлат қўмитаси вакили Ми Фэн маълум қилди.
“Уханлик шифокорлар ва уларга бутун мамлакат бўйлаб ёрдам бераётган тиббиёт ходимларининг умумий саъй-ҳаракатлари сабабли 26 апрель ҳолатига кўра, Ухань шифохоналаридаги коронавирус инфекциясига чалинган беморлар сони нолга тенг”, дейди Ми Фэн.
Уханда жами 50 333 киши коронавирус билан касалланган эди. Шулардан 3869 нафари вафот этган.
2019 йил 31 декабрь куни Хитой ҳукумати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига мамлакатнинг марказий қисмидаги Ухань шаҳрида (Хубэй провинцияси) келиб чиқиши номаълум пневмония касаллиги авж олгани ҳақида хабар берди. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчиси янги коронавирус эканлигини аниқладилар, кейинчалик касаллик расмий равишда COVID-19 деб номланди.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёнинг 185 давлатида коронавирус билан боғлиқ 2,9 миллиондан зиёд ҳолат этилган. Шулардан 860 875 киши соғайган. 205 398 киши эса вирус қурбонига айланган.
Беморлар сони бўйича АҚШ етакчилик қилмоқда. Мамлакатда 956 292 кишида коронавирус аниқланган. Кейинги ўринларда Испания (226 629), Италия (197 675), Франция (161 665), Германия (157 120) беморлар сони кўплиги билан қайд этилган.
Хитойда эса бугунгача коронавирус билан боғлиқ 83 909 та ҳолат қайд этилган бўлиб, 4 636 нафари ёки 5,5 фоизи вафот этган.78 188 киши ёки умумий беморларнинг 93,1 фоизи соғлом ҳаётган қайтган. Айни вақтда 1085 киши коронавирус билан курашмоқда.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь