Коронавирус: қайси вилоятда қанча бемор бор?
Жамият
−
26 Апрель 2020
26118Бугун, 26 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида қанча бемор даволанаётгани ҳақида маълумот берилди. Бу борада Тошкент етакчилик қиляпти. Ҳозирда аҳвол қуйидагича:
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида 585 нафар бемор аниқланган. Уларнинг 707 нафари даволанган. Бу жами беморларнинг 38 фоизига тенг. Тошкент шаҳрида 4 нафар бемор вафот этган.
Қорақалпоғистон Республикасида 104 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 29 нафари ёки 28 фоизи даволанган.
Андижон вилоятида аниқланган 151 нафар беморнинг 56 нафари касалликдан фориғ бўлган. Бу даволаниш кўрсаткичи 37 фоизга тенглигини кўрсатяпти.
Бухоро вилоятида натижалар анча ижобий. Вилоятда 394 кишида инфекция аниқланган. Ҳозиргача уларнинг 53 фоизи ёки 210 нафари соғайган. Фоиз ҳисобида олганда вилоят беморларнинг соғайиши бўйича республикада иккинчи ўринда боряпти.
Жиззах вилоятида бор-йўғи 3 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 1 нафари соғайган. Соғайиш даражаси 33 фоизга тенг.
Қашқадарё вилоятида ҳам 6 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 67 фоизи ёки 4 нафари соғайган. Бу фоиз ҳисобида олганда республикадаги энг яхши кўрсаткич.
Навоий вилоятида атиги 2 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг бири вирусдан фориғ бўлиб улгурган.
Наманган вилоятида 183 кишида коронавирус аниқланган. Бугунгача уларнинг 57 нафари ёки 31 фоизи соғайган. Вилоятда коронавирус аниқланган 3 киши вафот этган.
Самарқанд вилоятида 43 киши коронавирус юқтирган. Уларнинг 4 нафари ёки 9 фоизи касалликни енгиб ўтган. Бу фоиз ҳисобида олганда республикадаги энг паст кўрсаткич.
Сирдарё вилоятида 17 кишида коронавирус аниқланган. Афсуски, ҳозирча уларнинг бирортаси ҳам соғаймаган.
Сурхондарё вилоятида 33 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 12 фоизи ёки 4 нафари соғайган.
Фарғона вилоятида 124 кишида коронавиурс аниқланган. Уларнинг 52 нафари ёки 42 фоизи касалликдан фориғ бўлган. Вилоятда бир бемор коронавирусдан вафот этган.
Хоразм вилоятида 220 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 61 нафари соғайган. Вилоятда соғайиш кўрсаткичи 28 фоизга тенг.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирус юқтирганлар 1865 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 707 нафари соғайган ва 8 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси