“Кунчиқар” мамлакат Ҳукуматсиз қолди
Олам
−
11 Сентябрь 2019
10851Бугун, 11 сентябрь куни Япония Ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди. Бу ҳақда “Киодо” агентлиги хабар берди.
Бош вазир Синдзо Абэ ўз Ҳукумати аъзоларининг истеъфо аризаларини қабул қилиб олди.
Бунга Абэ партиясининг Япония парламентининг юқори палатаси учун ўтказилган сайловларда ғалаба қозониши ва октябрь ойида истеъмол солиқларининг 10 фоиз оширилишидан аввал таркибни янгилаш бўйича режалар сабаб бўлди.
Маълумотларга кўра, Ҳукумат бош котиби Ёсихидэ Суга ва Молия вазири Таро Асо ўз лавозимида қолади.