Ҳусниддин Норбеков 4 карра жаҳон чемпионига айланди

Спорт

image

Бугун, 23 май куни Япония мезбонлик қилаётган пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Ҳусниддин Норбеков олтин медалга сазовор бўлди.  Бу ҳақда Ўзбекистон Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Эркаклар ўртасида F35 классида ядро улоқтириш дастурида иштирок этган Ҳусниддин Норбеков 16,37 метр натижа кўрсатиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди ва фаолияти давомида тўртинчи марта жаҳон чемпиони бўлди.

Бунгача Норбеков 2015 йил Доҳада, 2017 йил Лондонда ва 2019 йил Дубайда ўтказилган дунё биринчилигида зафар қучган. Шунингдек, у Паралимпиада ўйинларининг 2 та йўналишида 1-ўринни қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳусниддин Норбеков Паралимпиада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг