Ҳусийлар Тель-Авивдаги нишонга зарба берганини эълон қилди
Олам
−
19 Июль
6995Яман ҳусийлари Тель-Авивдаги нишонга зарба берди. Бу ҳақда ҳаракатнинг ҳарбий вакили Яҳё Сария маълум қилди.
“Тафсилотлари кейинроқ эълон қилинадиган юқори сифатли операция чоғида Тель-Авивдаги нишонга зарба берилди”, дейди ҳусийлар вакили.
Исроил мудофаа кучлари матбуот хизмати Тель-Авив марказида портлаш ҳаво нишонининг қулаши оқибатида содир бўлганини маълум қилган, бироқ сигнал эълон қилинмаган.
Исроил матбуотига кўра, портлаш дрон ҳалокати туфайли содир бўлган бўлиши мумкин. “The Jerusalem Post” нашрининг ёзишича, портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлган, етти киши яраланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Яман ҳусийлари Қизил ва Ўртаер денгизидаги учта кемага баллистик ракеталар, учувчисиз самолётлар ва дрон- қайиқлар билан ҳужум қилганини маълум қилганди. Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Бағри Кани эса Исроил Ғазодаги операцияларни якунласа, унга қарши ҳужумлар тўхташини айтди.
LiveБарчаси