Ҳусийлар Исроил Мудофаа вазирлиги биносига зарба берди
Олам
−
18 Январь
4978Яман шимолидаги ҳусийлар ҳаракати Ғазо секторида сулҳ битими кучга кириши арафасида Тель-Авивдаги Исроил Мудофаа вазирлиги биносига янги ҳужум уюштирди. Бу ҳақда гуруҳ раҳбарияти “Al-Masirah” телеканалига маълум қилди.
"Биз юқори сифатли ҳарбий операцияни амалга ошириб, душманнинг Мудофаа вазирлиги деб аталган ҳудудига ракета ҳужумини уюштирдик. Зулфиқор ракетаси нишонга юқори аниқлик билан етиб келди ва тутиб олиш тизимлари унга қаршилик кўрсата олмади", деган гуруҳ ҳарбий матбуот котиби Яҳё Сария.
Унинг сўзларига кўра, ҳусийлар ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувлар бузилган тақдирда “тегишли ҳарбий чоралар кўриш” учун ўз ҳаракатларини Фаластин қаршиликлари билан мувофиқлаштиради.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Маълумот учун, Мудофаа вазирлиги Тель-Авив марказидаги ЦАХАЛ штаб-квартирасида жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, 10 январь куни Исроил Яманнинг ҳусийлар назоратидаги пойтахти Сано шаҳридаги электр станциялари ва портларига ҳаво ҳужуми уюштирганди. Ҳужум оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган ва бир неча киши яраланган. Ҳусийларга тегишли “Al-Masirah” телеканали 10 январь куни ҳаво ҳужумлари ғарбий Рас-Исо ва Ходейда портлари, Сано яқинидаги Ҳизяз марказий электр станцияси ва Амрон вилоятининг Ҳарф Суфён туманига берилганини маълум қилганди.
LiveБарчаси