Исроил Ямандаги электр станциялари ва портларига ҳаво ҳужуми уюштирди
Олам
−
12:39
1108Кеча, 10 январь куни Исроил Яманнинг ҳусийлар назоратидаги пойтахти Сано шаҳридаги электр станциялари ва портларига ҳаво ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда "Al-Jazeera" нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ҳужум оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган ва бир неча киши яраланган. Ҳусийларга тегишли “Al-Masirah” телеканали 10 январь куни ҳаво ҳужумлари ғарбий Рас-Исо ва Ходейда портлари, Сано яқинидаги Ҳизяз марказий электр станцияси ва Амрон вилоятининг Ҳарф Суфён туманига берилганини маълум қилди.
Ҳизяй электр станциясининг 3 нафар ишчиси жароҳатланган ва станцияга берилган 13 зарбада бир қанча уйлар вайрон бўлган.
Исроил армияси ўз зарбаларини тан олиб, электр станцияси “Ҳусий террорчи режимининг ҳарбий фаолиятида марказий энергия манбаи бўлиб хизмат қилган”, деб даъво қилган.
"Исроил давлати ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига ва мажбуриятига эга", дея қўшимча қилинган Исроил томони ҳусийлар уюштирилган дрон ва ракета ҳужумларига жавобга ишора қилиб.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил армияси Яман пойтахти Сано шаҳридаги аэропортга зарба берганди.