Исроил Яман пойтахтига зарба берди (видео)
Олам
−
27 Декабрь
4434Исроил армияси Яман пойтахти Сано шаҳридаги аэропортга зарба берди. Ушбу ҳужум чоғида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Гебреисус самолётга чиқишга тайёргарлик кўраётган бўлган. Ҳужум оқибатида 3 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда SABA хабар берди.
Исроил армиясига кўра, зарбалар ҳусий гуруҳларига қарашли объектларга йўлланган. Ҳужум давомида бир қанча электр станциялари ҳам зарар кўрган.
ЖССТ раҳбари Тедрос Гебреисус Х ижтимоий тармоғида аэропорт бомбардимон қилинган пайтда ўзи ва унинг жамоаси самолётга чиқишга тайёрланаётганини маълум қилди.
“Самолётимиз экипажидан бири жароҳат олди. Аэропортда камида икки кишининг ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар бор. Аэропортнинг ҳаво ҳаракатини бошқариш минораси, йўловчилар зали ва учиш-қўниш йўлаги зарар кўрган”, деб ёзди Тедрос.
ССВ баёнотига кўра, Исроилнинг Сано халқаро аэропортига уюштирган тажовузкор рейдлари уч кишининг ҳалок бўлишига ва яна 30 кишининг жароҳат олишига сабаб бўлган. Шунингдек, Ходейда вилоятида содир этилган ҳужум оқибатида яна уч киши ҳалок бўлиб, ўн киши жароҳат олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Яман ҳусийлари Тель-Авив яқинидаги ҳарбий объектга ракета ҳужуми уюштирган эди. Оқибатда Тель-Авивнинг 20 га яқин аҳолиси шаҳарда ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинганидан сўнг жароҳат олган.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь