Ҳусановнинг “Тоттенхэм”га қарши ўйини қандай баҳоланди?
Спорт
−
27 Февраль 2025 16802 1 дақиқа
Ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”нинг “Тоттенхэм”га қарши баҳсида “Sofascore” томонидан 7 баллга лойиқ кўрилди.
Мазкур ўйинда энг юқори баллни “шаҳарликлар” дарвозабони Эдерсон олди ва у 8.4 баллга лойиқ кўрилди. Энг паст баҳони ўйиндаги ягона гол муаллифи бўлган бўлса ҳам Эрлинг Холанд олди ва у 6.6 баллга баҳоланди.
Қайд этиш жоиз, Ҳусанов кетма-кет учинчи ўйиндирки, асосий таркибда майдонга тушди ва унга тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилишга имкон берилди.
Эслатиб ўтамиз, 27 февралга ўтар кечаси АПЛ 27-туридан ўрин олган марказий учрашувда “Манчестер Сити” Лондонда “Тоттенхэм” меҳмони бўлди ва минимал 1:0 ҳисобда ғалаба қозонди. Ушбу баҳсда ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов “шаҳарликлар” сафида асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь