Ҳусановнинг “Реал”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Спорт

image

“Sofascore” нашри Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи жавоб ўйинидан ўрин олган “Реал” - “Манчестер Сити” баҳсидан кейин футболчиларга қўйилган балларни тақдим этди.

Унга кўра, “шаҳарликлар” сафида асосий таркибда майдонга тушиб, 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилган ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов 6.8 баллга лойиқ кўрилган. “Манчестер Сити” таркибидаги энг юқори балл ярим ҳимоячи Нико Гонсалесга тегишли бўлди, у 7.3 балл олди. Мадридликлар таркибида энг юқори балга ҳужумчи Килиан Мбаппе лойиқ кўрилди, у 9.5 баллга баҳоланди ва ўйиндаги энг юқори балл олган футболчига айланди. Шунингдек, Мбаппе ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлди. Учрашувдаги энг паст баҳо эса “шаҳарликлар” ҳимоячиси Жон Стоунзга берилган, у 6.3 баллга лойиқ кўрилган.

Эслатиб ўтамиз, 20 февралга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси ўтиш ўйини жавоб учрашувида “Реал Мадрид” ўз уйида “Манчестер Сити”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи ўйин 3:2 ҳисобида мадридликлар фойдасига ҳал бўлганди. Умумий ҳисоб 6:3 ва “қироллик клуби” кейинги босқичга йўл олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Манчестер Сити Чемпионлар лигаси Абдуқодир Ҳусанов плей-офф босқичи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг