Бугун Ўзбекистон жамоалари халқаро майдонда ўйнайди
Спорт
−
11:10 1195 1 дақиқа
Бугун, 26 октябрь куни ОФК Элит Чемпионлар лигасининг асосий босқичи 3-тури старт олади. Кун доирасида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўз майдонида Саудиянинг “Ал-Иттиҳод”ига қарши баҳс олиб боради. Тошкентнинг “Пахтакор” сафарда Ироқнинг “Эйр Форс” жамоаси билан куч синашади.
Иккинчи турда Криштиану Роналду етакчилигидаги “Ал-Наср”га мағлуб бўлган фарғоналиклар бугун, 26 октябрь куни ўз майдонида Саудия Арабистонининг яна бир жамоаси – “Ал-Иттиҳод”ни қабул қилади. Учрашув Фарғонадаги “Истиқлол” марказий стадионида соат 18:45 да бошланади.
Миллий чемпионатдаги ўзаро баҳсда “Нефтчи”га мағлуб бўлган, халқаро майдонда эса ҳали мағлубиятга учрамаган “Пахтакор” эса ОФК Чемпионлар лигаси элита босқичининг 3-турида Ироқнинг “Эйр Форс” жамоаси меҳмони бўлади. Ушбу баҳс эса Тошкент вақти билан 23:45 да бошланиши белгиланган.
Маълумот учун, иккинчи турдан кейин “Пахтакор” ҳисобида 2 очко мавжуд бўлиб, жамоа Ғарбий минтақада 9-ўринни эгаллаб турибди. “Нефтчи” эса 3 очко билан минтақавий жадвалда 7-ўринда бормоқда.
Live
Барчаси