Ҳусановнинг финалдаги ўйини қандай баҳоланди?
Спорт
−
23 Март 25436 1 дақиқа
Кеча, 22 март куни Лондондаги “Уэмбли” стадионида “Арсенал” ва “Манчестер Сити” жамоалари ўртасида Англия Лига кубоги финал баҳси бўлиб ўтди. Учрашувда Гвардиола бошчилигидаги шаҳарликлар 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришиб, навбатдаги совринни қўлга киритди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Ўйин тақдири иккинчи бўлимдаги голлар эвазига ҳал бўлди. Баҳснинг 60 ва 64-дақиқаларида жамоанинг ёш юлдузи Нико О’Райли дублни расмийлаштириб, рақиб мудофаасини доғда қолдирди. Шу тариқа, Ҳусановнинг жамоаси ўз тарихида 9 марта ушбу кубокни боши узра кўтарди.
Ушбу финалда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. У марказий ҳимояда ишончли ва интизомли ўйин намойиш этиб, жамоа ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.
“SofaScore” платформаси Ҳусановга 7.0, “FlashScore” 6.6, “WhoScored” 7.01 ва “FotMob” 7.4 балл қўйди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь