Ҳусанов яна захирада қолдирилди

Спорт

image

Англия чемпионати 32-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” ва “Кристал Пелас” жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан асосий таркиблар эълон қилинди.

Эътиборлиси, “Сити”нинг 21 ёшли ўзбекистонлик футболчиси Абдуқодир Ҳусанов “Кристал Пелас”га қарши ўйинда ҳам захирада қолдирилди. Ҳусанов жамоасининг 31-турдаги ўйинида ҳам захирада қолиб, майдонга тушмаган эди.

“Манчестер Сити”: Эдерсон, Льоис, Диаш, Гвардиол, ЎРейли, Нико, Ковачич, Гюндоган, Де Брюйне, Макати ва Мармуш.

Маълумот учун, “Манчестер Сити”-“Кристал Пелас” ўйини Тошкент вақти билан 16:30 да старт олади. Учрашувга шаҳарликларнинг уй аренаси “Этиҳад” стадиони мезбонлик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Абдуқодир Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг