Ҳусанов яхши ўйнади – Гвардиола 

Спорт

image

Англия чемпионати 28-тури доирасида бўлиб ўтган “Ноттингем”га қарши баҳсдан кейин “Манчестер Сити” устози Хосеп Гвардиола матбуот анжуманида қатнашиб, учрашув ҳақида ўз фикрларини билдирди. 

“Бугун рақиб камроқ вазият яратиши учун ҳаракат қилдик. Улар биргина вазиятдан осон фойдаланди. Ҳимояда яхши ўйин кўрсатдик. Ҳусанов  яхши ўйнади. Бизда бошқа футболчилар йўқ, аммо шунга қарамай яхши ўйнадик. Ҳусанов майдонда бўлган вақтда ҳам, Диаш билан ҳам ўйинимиз яхши чиқяпти. Бизда Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун яна 10 та учрашув бор. 10 та финал. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз”, дейди Гвардиола.

Қайд этиш жоиз, “Ноттингем”га қарши баҳсда ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди, бироқ шаҳарликлар кичик ҳисобда имкониятни бой бериб, қимматли очколардан қуруқ қолди.


Мақола муаллифи

Теглар

Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг