Ҳусанов учун курашга “Реал Мадрид” ҳам қўшилди
Спорт
−
06 Январь
16063Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Франциянинг “Ланс” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов хизматларига Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Fichajes” хабар берди.
Манбага кўра, қироллик клуби ўзининг марказий ҳимоясини кучайтириш учун кўплаб футболчиларга қизиқиш билдирган. Шу боис клубнинг бош скаути Хуни Калафат Абдуқодир Ҳусановнинг “Ланс”даги ўйинларини кузатиб бормоқда.
“Абдуқодир аллақачон Европада ўз позициясида энг яхшилардан бири эканлигини кўрсатиб қўйди. У ёш ва кундан-кунга кучайиб бормоқда. У Европанинг энг яхши клубларида ўйнашга лойиқ. “Ланс” билан муносабатларимиз жуда яхши. Биз бир томондамиз ва футболчи учун энг яхши вариантни танлаймиз. Агар трансфер муваффақиятли бўлса, клуб ёш футболчига ишонгани учун муносиб мукофотни олади”, дейди Ҳусановнинг агенти Ғайрат Хасбиуллин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳусанов трансферида Англиянинг “Манчестер Сити” клуби фаворит эканлиги хабар қилинганди.