Ҳусанов учун курашга Лондон клуби ҳам қўшилди
Спорт
−
08 Январь
15695Англиянинг “Тоттенхэм” клуби “Ланс”нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “TEAMtalk” хабар берди.
Манбага кўра, ҳозирда “шпорлар” клуби Ҳусановнинг ўйинларини диққат билан кўриб чиқмоқда. 20 ёшли футболчи Лига 1 даги ўйинлари учун юқори баҳоланмоқда ва агар у “Тоттенхэм” билан шартнома имзоласа, Ўзбекистондан Англия чемпионатида ўйнайдиган биринчи футболчига айланиши мумкин.
Қайд этиш жоиз, “Тоттенхэм”дан ташқари Англиянинг “Манчестер Сити” ва “Ньюкасл” клуби футболчи трансфери устида жиддий бош қотирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ньюкасл” футболчи трансфери учун бошқа клублардан кўпроқ тўламоқчилиги хабар қилинганди.