Дунёнинг энг бой клуби Ҳусановни “Реал” ва “Ман Сити”дан тортиб олиши мумкин

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Франциянинг “Ланс” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учун курашга “Ньюкасл” ҳам қўшилди. Бу ҳақда “Goal.com” хабар берди.

Манбага кўра, Англия клуби Ҳусанов учун “Ланс”га бошқа даъвогар клублардан кўпроқ тўламоқчи. Сауд шайхлари эгалик қилаётган клуб 20 ёшли ўзбекистонлик футболчи учун 20 миллион евродан кўпроқ сарфлашга тайёр.

Ҳозирда дунёнинг бой клуби ҳисобланган “Ньюкасл” Ҳусанов трансфери бўйича аниқ музокаралар ўтказмоқда, бироқ “Ланс” ҳимоячини сотишдан 40 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Қайд этиш жоиз, ҳимоячи учун даъвогарлар қаторида Англиянинг “Манчестер Сити” ва Испаниянинг “Реал” клублари ҳам мавжуд. Маълумотларга кўра, “Ман Сити” ўзбекистонлик ҳимоячини трансферида фаворит ҳисобланади. Шунингдек, ПСЖ ҳам Ҳусановни ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий бош қотирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳусанов учун курашга Мадриднинг “Реал” клуби ҳам қўшилгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ньюкасл Абдуқодир Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг