Ҳусанов туфайли “Манчестер Сити”нинг режалари ўзгарди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”нинг сўнги ўйинларида ўнг қанот ҳимоясида ҳам ишончли ҳаракат қила бошлади. Шу сабабдан “Манчестер Сити” клуби ўнг қанот ҳимоячиси сотиб олиш режасини вақтинча тўхтатган. Клуб бу позицияни Ҳусанов ёпишига ишонмоқда. Бу ҳақда “Sky” нашри хабар берди.

Асосан марказий ҳимоячи сифатида танилган Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсумда “Манчестер Сити” сафида “Манчестер Юнайтед”, “Наполи” ва “Арсенал”га қарши учрашувларда Рико Луис ўрнида ўнг қанот ҳимоячиси сифатида майдонга тушди.

Манбага кўра, агар у “Арсенал” билан ўйинда жароҳат олмаганида, Пеп Гвардиола уни яна бир неча ўйинда асосий таркибда синовдан ўтказишни режалаштирган эди. Ҳозирча бу позицияда Матеус Нунес ўйнаб турибди, Ҳусанов эса яқин ҳафталарда сафга қайтиши кутилмоқда.

“Манчестер Сити” ёзда Кайл Уокер клубни тарк этганидан сўнг ўнг қанот ҳимоячисини излашни бошлаган, ҳаттоки бразилиялик футболчиларга қизиқиш билдирган эди. Бироқ жамоа таркибни тўлдиришга шошилмади.

Агар Ҳусанов жароҳатдан сўнг ҳам юқори даражадаги ўйинини давом эттира олса, “шаҳарликлар” камида келаси ёзгача янги ўнг қанот ҳимоячисини харид қилиш режасидан бутунлай воз кечиши мумкин. Бу ҳолат Абдуқодир Ҳусановнинг нафақат жамоа ичидаги ўрнини мустаҳкамлаш, балки Европа футболидаги обрўйини янада ошишига хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдуқодир Ҳусанов “Арсенал”га қарши ўйинда жароҳат олиб майдонни тарк этган эди. Жамоа бош мурабббийи Пеп Гвардиола эса Хусанов жароҳати сабаб 3 та ўйинни ўтказиб юборишини тасдиқлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Пеп Гвардиола “Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг