Гвардиола Ҳусановнинг жароҳати ҳақида гапирди

Спорт

image

Англия Премьер-лигасининг 5-тури доирасидаги “Арсенал” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги учрашувда жароҳат олиб майдонни тарк этган Абдуқодир Ҳусанов жамоасининг навбатдаги 3 та ўйинини ўтказиб юборади. Бу ҳақда “шаҳарликлар” бош мураббийи Пеп Гвардиола маълум қилди.
 
Бугун, 24 сентябрь куни “Манчестер Сити” Англия кубоги доирасида “Ҳаддерсфилд”га қарши ўйин ўтказади. Ушбу баҳс олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Гвардиола учрашувда кўплаб ротацияларни амалга оширмоқчи эканига ишора қилди. Шунингдек, у ўйинда “Арсенал”га қарши учрашувда кичик жароҳат олган Абдуқодир Ҳусанов иштирок этмаслигини ҳам айтиб ўтди.

 “Ўйлашимча, у кейинги учта учрашувни ўтказиб юборади”, дейди мураббий.

Шунингдек, бош мураббий Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтди.

“У марказда ёки ҳимоя чизиғининг деярли барча позицияларда ҳаракат қила олади. Фақатгина чапда ўйнаш унга ноқулайроқ деб ўйлайман. Абдуқодирнинг майдонни кўриш қобилияти юқори, жисмоний жиҳатдан кучли, ишончли, баъзи жиҳатдан Кайл Уокерни эслатади.

Асосийси, у ўрганишга чанқоқ, диққатини шунга йўналтира олмоқда. Ёш бўлишига қарамай, Ўзбекистондан Францияга, кейин Англияга келди. Мослашув осон кечмади. Бир мавсум ичида бундай йўлни босиб ўтиш катта тажриба берди.

Услуб ва схемаларимизни тез ўзлаштирмоқда, ажойиб футболчи сифатида шаклланяпти. Келажаги порлоқ, Манчестер Сити учун кўп йиллар давомида хизмат қилади”, дейди Пеп Гвардиола.

Маълумот учун, “Манчестер Сити”ни жорий йилнинг 27 сентябрь куни АПЛда “Бернли” ва 1 дан 2 октябрга ўтар кечаси Чемпионлар лигасида “Монако” клубига қарши ўйинлар кутиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов CAFA Nations Cup финалида жиддий жароҳат олгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Арсенал Манчестер Сити Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигаси Абдуқодир Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг