Ҳусанов топ-5 чемпионатнинг энг яхши ёш ҳимоячиси деб топилди
Спорт
−
25 Октябрь
7374Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Франциянинг “Ланс” клуби аъзоси Абдуқодир Ҳусанов топ-5 чемпионатнинг 20 ёшгача бўлган энг яхши ҳимоячиси деб топилди. Бу ҳақда “Datamb.football” портали хабар берди.
Манбага кўра, Европанинг етакчи чемпионатларида 20 ёшгача бўлган футболчилар орасида ҳимоявий ҳаракатлар бўйича энг яхши кўрсаткич Абдуқодир Ҳусановда қайд этилган. Ҳимоячи 93 балл билан рейтингда етакчилик қилмоқда.
Кейинги ўринларни “Монако” ҳимоячиси Ламин Камара (70 балл) ва “Валенсия” аъзоси Кристиан Москера (68 балл) банд этди.
Маълумот учун, Ҳусанов жорий мавсум клубининг барча ўйинларида иштирок этди ва ҳимоядаги ишончли ҳаракатлари билан ажралиб турди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳусановга Лондоннинг “Арсенал” клубидан қизиқиш борлиги хабар қилинганди.