Ҳусанов “Арсенал”га ўтиши мумкин
Спорт
−
21 Октябрь 2024 14023 1 дақиқа
Ўзбекистон терма жамоаси ва Франциянинг “Ланс” клуби аъзоси Абдуқодир Ҳусановга Англиянинг “Арсенал” клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “BeFutbol” Х саҳифаси хабар берди.
Манбага кўра, “Арсенал” клуби Франция чемпионатининг 20 ёшли юлдузига кўз тиккан. “Ланс” ҳимоячиси тезкорлик ва совуққонлик борасида “канонирлар” аъзоси Уильям Салибага қиёсланмоқда.
Шунингдек, Франция ОАВда футболчига Парижнинг ПСЖ клуби ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар тарқалди. Қайд этилишича, Париж клуби ўзбекистонлик ҳимоячини бразилиялик Маркиньосга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Ҳозирда ПСЖ Маркиньосга ўринбосар қидирмоқда, 20 ёшли Ҳусанов эса бу ўринга муносиб номзод.
“Ланс” клуби келаси ёзда Ҳусановнинг трансферидан камида 40 миллион евро ишлаб олишни режалаштирган. Француз мутахассисларининг фикрича, унинг трансфер бозоридаги қиймати 30-40 миллион еврогача ошиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳусанов Франция чемпионати рамзий жамоасига киритилгани хабар қилинганди.
Унинг 8-турда “Ренн”га қарши хатти-ҳаракатлари 7 баллга лойиқ кўрилди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь