Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионати рамзий жамоасига киритилди
Sport
−
21 October 2024 11350 1 minute
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси ва Франциянинг “Ланс” клуби аъзоси Абдуқодир Ҳусанов мамлакат чемпионатининг 8-тур рамзий жамоасидан ўрин олди. Бу ҳақда “L’Equipe” хабар берди.
Лига 1 нинг охирги турида “Ланс” сафарда “Ренн” билан баҳс олиб бориб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 20 ёшли ҳимоячининг мазкур ўйиндаги хатти-ҳаракатлари 7 баллга лойиқ кўрилди. Ҳусановдан ташқари “Ланс”дан ярим ҳимоячи Томассон ҳам рамзий жамоага киритилди. Томассоннинг ўйини эса 8 балл тўплади.
Қайд этиш жоиз, “Ренн”га қарши баҳсда ўзбекистонлик ҳимоячининг 88,7 фоиз узатмалари аниқ чиққан. Рамзий жамоага энг кўп “Марсель” клуби аъзолари киритилди. “Жанубликлар”дан 3 нафар футболчининг хатти-ҳаракатлари юқори баҳоланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳусанов Ўзбекистоннинг энг қиммат иккинчи футболчисига айлангани хабар қилинганди.
Ҳозирга келиб ҳимоячининг трансфер қиймати 5 миллион еврони ташкил этади.
Live
All