Ҳусанов Ўзбекистоннинг энг қиммат иккинчи футболчисига айланди

Спорт

image

Франциянинг “Ланс” клубида тўп тепадиган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи 5 миллион еврогача кўтарилди. Бу ҳақда “Transfermarkt” портали хабар берди.

Манбага кўра, 20 ёшли футболчининг қиймати 2,5 миллион еврога кўтарилган. Июнь ҳолатига кўра, Ҳусановнинг нархи 2,5 миллион еврони ташкил этаётганди. 

Шундай қилиб, Ҳусанов Ўзбекистоннинг энг қиммат иккинчи футболчисига айланиб олди. Ҳусановдан ташқари терма жамоа сардори Элдор Шомуродовнинг ҳам қиймати 5 миллион евро этиб белгиланган, бироқ ёшдаги тафовут туфайли бу борада Ҳусанов 2-ўринга кўтарилиб олди. Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчиси эса 6 миллион еврога баҳоланаётган Аббосбек Файзуллаев ҳисобланади.

Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсум “Ланс” сафида 9 та ўйинда майдонга тушиб, ўзининг ишончли ҳаракатлари билан ажралиб турди. Ҳусанов 2023 йилнинг июлидан буён Франция клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдуқодир Ҳусанов Ланс Аббосбек Файзуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг