Ҳусанов пенальтидан гол уролмади

Спорт

image

Бугун, 1 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” сафида илк бор пенальтилар сериясида иштирок этди, аммо ўз имкониятидан фойдалана олмади. Якунда “шаҳарликлар” “Интер”га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди.

Мавсумга тайёргарлик тариқасида Гонконгда ўтказилган ўртоқлик учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланиб, унда Италиянинг “Интер” жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Абдуқодир Ҳусанов баҳсни тўлиқ 90 дақиқа майдонда ўтказди. У учрашувнинг 83-дақиқасида сариқ карточка олди. “Sofascore” портали ўзбекистонлик ҳимоячининг ҳаракатларини 6,6 баллга баҳолади.

Пенальтилар сериясида Ҳусановдан ташқари “Манчестер Сити” футболчилари Нико Гонсалес ва Раян Айт-Нури ҳам ўз зарбаларини аниқ амалга ошира олмади. Сериядаги биргина гол Клаудио Эчеверри томонидан киритилди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг