Ҳусанов Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “Goalpost” нашри талқинига кўра 2025 йилнинг Осиёдаги энг яхши ёш футболчиси деб эътироф этилди.

Ўтган йил 21 ёшли футболчи учун тарихий аҳамиятга эга бўлди. Январь ойида Ҳусанов “Манчестер Сити” сафига ўтиб, Англия Премьер-лигасида дебют қилган илк ўзбекистонлик футболчи сифатида тарихга кирди.

Июнь ойида у Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бирга термани Жаҳон чемпионатига олиб чиқишга ҳисса қўшди. Жорий мавсумда ҳимоячи “шаҳарликлар” сафида тўққизта учрашувда майдонга тушди.

“Goalpost” ўтказган сўровномада Ҳусанов Осиёнинг бир қатор истиқболли футболчиларини ортда қолдирди. Улар орасида:

Аббосбек Файзуллаев (“Истанбул Башакшеҳир”, Ўзбекистон);

Нестори Иранкунда (“Уотфорд”, Австралия);

Марселиньо Фердинанд (“Оксфорд Юнайтед”, Индонезия);

Ли Хан Бом (“Мидтюлланд”, Жанубий Корея);

Али Жасим (“Комо” / “Ал-Нажма”, Ироқ).

Бундан ташқари, Абдуқодир Ҳусанов “The Athletic” нашри тузган дунёнинг энг кучли 100 нафар футболчиси рейтингида 86-ўринни эгаллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити энг яхши Ҳусанов эътироф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг