Курс UZS

USD

12 969.56

-10.77

EUR

14 768.44

-10.96

RUB

157.09

2.58

Ҳусанов иштирок этган навбатдаги карикатура эълон қилинди (видео)

Спорт

image

Ижтимоий тармоқларда анчагина танилган “Zezo Cartoons” “Манчестер Сити”нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов иштирок этган карикатурани эълон қилди.

Анимацион видеода кимсасиз оролда “Реал” футболчилари, “Манчестер Сити” кемасини ёқиб юбориб, Европа Чемпионлар лигаси финали томон одимлаётганда Винисиус Жуниорнинг ёнаётган кемада қолиб кетгани акс эттирилган.

Эътиборлиси, видеода Винисиусни Абдуқодир Ҳусанов асирга олгани акс эттирилган. Кейин эса “Реал” ҳимоячиси Рауль Асенсио Омар Мармушни ҳушсиз қилган ҳолда, Ҳусановдан Винисиусни қўйиб юборишни талаб қилади. Видео давомида Ҳусанов Винисиусни қўйиб юборади ва “Реал” футболчилари финал сари сафарини асосий юлдузлари билан давом эттирилади.

 

Маълумот учун, ЕЧЛ плей-офф босқичининг ўтиш баҳсида “Реал” икки ўйин натижасига кўра “Манчестер Сити”ни 6:3 ҳисобида мағлуб этди. Мадридликлар кейинги босқичда ҳамшаҳри “Атлетико”га қарши баҳс олиб борди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Манчестер Сити Винисиус Абдуқодир Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг