Ҳусанов ажойиб жисмоний кўрсаткичларга эга – Гвардиола
Спорт
−
09:47
9882“Манчестер Сити” устози Хосеп Гвардиола бугун, 22 январь куни бўлиб ўтадиган Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) доирасидаги ПСЖ билан ўйин олдидан матбуот анжуманида қатнашиб, жамоасининг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди.
“Таркибимизга янги келиб қўшилганга “Сити” оиласига хуш келибсиз дейман. Уларнинг жамоага қўшилганидан хурсандман. Янги келган ёш ўйинчилар кўп йиллар давомида сафимизда тўп тепишини режа қилганмиз. Ҳусанов Францияда ўйнаган. У ажойиб жисмоний кўрсаткичларга эга ва умид қиламанки, инглиз тилини иложи борича тезроқ ўрганади. Рейс эса бразилиялик футболчи. Улар Чемпионлар Лигасида 1/8 финал босқичига чиққанимиздан кейин ёрдам бера олади. АПЛда эса улар ҳозирдан ўйнаш имконига эга”, дейди Гвардиола.
Қайд этиш жоиз, UEFA қоидаларига кўра, Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи ўйинларида “Ман Сити”га янги келиб қўшилганлар турнирда жамоадошларига ёрдам бера олмайди. Клуб плей-офф босқичидан янги футболчиларини рўйхатдан ўтказиб, уларни ўйнатиш имкониятига эга бўлади.
Маълумот учун, “шаҳарликлар” бугун, 22 январь куни ЕЧЛ 7-тури доирасида сафарда ПСЖга қарши баҳс олиб боради. Ортда қолган 6 та турдан кейин инглиз клуби 8 очко билан умумий гуруҳ босқич турнир жадвалида 24-ўринни эгаллаб турибди.
LiveБарчаси