Ҳумоюн Тўхтамуродовнинг жанги санаси ва рақиби маълум бўлди
Спорт
−
24 Июль
4666Ўзбекистонлик ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов навбатдаги жангини 27 июль куни Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида ўтказади. Бу ҳақда спортчининг ўзи QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Ўша куни 25 ёшли Тўхтамуродов Naiza 64 турнирида октагонга кўтарилади. Унга қозоғистонлик Андрей Михайлов рақиблик қилади. Ўзбекистон вакилининг жанги прелим карддан ўрин олган.
Турнирнинг асосий кардида 2 та жанг бўлиб ўтади. Прелим кардда Тўхтамуродовнинг жангидан ташқари яна 6 та тўқнашув бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Ҳумоюн Тўхтамуродов шу вақтга қадар ММА'да 10 та жанг ўтказиб, 7 тасида ғалаба қозонган ва 3 та жангда имкониятни бой берган. У охирги марта 2022 йилнинг июль ойида Octagon 32 турнир доирасида эронлик Саид Мехршадни бўғиш услуби билан мағлубиятга учратган.
LiveБарчаси