Ҳукумат қарори билан Франция маданият маркази ташкил этилди
Жамият
−
06 Декабрь 2019
3972Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кеча, 5 декабрь куни қабул қилган “Маданият вазирлиги ҳузуридаги Франция маданият маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан Франция маданият марказининг асосий вазифалари белгиланди.
Франция Республикаси билан маданий-гуманитар алоқалар мустаҳкамланишига кўмаклашиш, француз тилини, Франция Республикасининг маданияти ва тарихини ўрганишга кўмаклашиш шулар жумласидандир.
Қарорга кўра, Марказ директори маданият вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Шунингдек, қарор билан Марказнинг устави тасдиқланди.
Унга кўра, Марказ юкланган вазифаларни бажариш учун бир қатор функцияларни амалга оширади.
Жумладан, Марказ негизида ихтисослаштирилган таълим дастурлари, курслар ва маҳорат дарсларини ташкил этади, икки мамлакат мутахассислари учун стажировкалар ташкил этади.
LiveБарчаси