Ҳормуздаги таранглик ортидан нефть нархи кескин кўтарилди
Олам
−
20 июл 2531 2 дақиқа
Яқин Шарқдаги кескинлашулар ортидан жаҳон нефть бозорида нархлар кескин кўтарилиб, бугун, 20 июль кунги ҳолатига кўра Brent маркали нефть нархи бир баррель учун 90 АҚШ долларидан ошди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Маълумотларга кўра, Brent маркали нефть нархи 2,37 фоизга ошиб, бир баррель учун 90,19 АҚШ долларига етган. Шу тариқа, нарх 11 июндан буён илк бор 90 АҚШ долларилик чегарадан юқорилаган. АҚШнинг WTI маркали нефти эса 2,07 фоизга ошиб, 84,20 АҚШ долларини ташкил этган.
Қайд этилишича, нархларнинг ўсишига АҚШ ва Эрон ўртасидаги ҳарбий қарама-қаршиликнинг кучайиши ҳамда дунёдаги энг муҳим нефть йўлларидан бири ҳисобланган Ҳормуз бўғози орқали юк ташиш билан боғлиқ хавотирлар сабаб бўлмоқда.
Нашрнинг ёзишича, дам олиш кунлари АҚШ Эронга қарши кетма-кет зарбаларни давом эттирган. Эрон эса Ҳормуз бўғозининг жанубий қисмида ҳаракатланган икки нефть танкерида портлаш содир бўлганини билдирган. Бироқ мазкур маълумот расман тасдиқланмаган.
Кеча, 19 июль куни Ҳормуз бўғози орқали атиги тўртта кема ўтган. Бу аввалги кундаги кўрсаткичдан икки баробар кам. Экспертларга кўра, агар минтақадаги кескинлик янада кучайса, глобал нефть таъминоти издан чиқиши ва нархлар яна ошиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ нефть нархлари АҚШ ва Эрон ўртасида тинчлик келишуви бўлиши мумкинлиги ҳақидаги умидлар фонида кескин пасайиб, Brent эталон нефти нархи бир кунда 5,5 фоизга тушган ҳамда баррели қарийб 97,7 АҚШ доллари атрофида савдо қилинганди.
Live
Барчаси