Ҳормуз яқинида танкердан нефть тўкилиши сабабли БААдаги пляжлар ёпилди (видео)
Жамият
−
15:37 709 1 дақиқа
Бирлашган Араб Амирликлари расмийлари танкердан нефть сизиб чиқиши сабабли пляжларни ташриф буюрувчилар учун мажбурий равишда ёпмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Нашрнинг хабар қилишича, Ҳормуз бўғози яқинида ҳужумга учраган Gem No.2 танкеридан оқиб чиққан нефть БАА қирғоқлари бўйлаб тарқала бошлаган. Бу баъзи пляжлар ва қирғоқбўйи ҳудудларининг ёпилишига олиб келган.
Қайд этилишича, кема билан боғлиқ ҳодиса жорий йил 9 октябрдан 10 октябрга ўтар кечаси юз берган. Сунъий йўлдош тасвирларига кўра, ўша вақтдан бери нефть доғи танкер шикастланган жойдан 35 км дан ортиқ масофага тарқалган.
Кеча, 23 октябрь куни БАА расмийлари ҳодиса оқибатлари Умм-ал-Қайвайн шаҳри яқинидаги пляжларга таъсир қилганини хабар қилган.
БАА Иқлим ўзгариши ва атроф-ҳуҳит вазирлиги нефтнинг атроф-ҳуҳитга таъсирини чеклаш учун “сизиб чиқишни жиловлашга зудлик билан киришганини” маълум қилган.
Шаржа денгиз илмий-тадқиқот маркази директори Стив Уиддикомб нашрга берган интервьюсида атроф-ҳуҳитга етказиладиган таъсир “муқаррар” эканини айтган. Бироқ бугунги кунда етказилган зарар кўламини баҳолашга ҳали эрта.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳормуз бўғозида бир кечанинг ўзида еттита нефть танкери ҳужумга учрагани ёки денгиз миналарига дуч келиши оқибатида шикастлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси