Хоманаий Теҳрондан олиб чиқиб кетилди
Олам
−
12:15 9849 1 дақиқа
Эрон Ислом Республикаси Олий раҳбари Оятуллох Али Ҳоманаий Исроил ва АҚШ ҳужумлари фонида Теҳрон шаҳрида эмас, у хавфсиз жойга кўчирилган. Бу ҳақда “Mignews” хабар берди.
Олий раҳбарнинг айни дамда қаерда экани номаълум, лекин у мамлакатдан олиб чиқиб кетилган бўлиши ҳам мумкин.
Араб оммавий ахборот воситалари Ҳоманаийнинг қароргоҳига зарба берилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган.
“Al Arabiya” телеканалининг минтақавий манбаларга таяниб хабар беришича, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси иншоотлари жойлашган ҳудудда кучли портлаш содир бўлган.
Хабарларга кўра, зарба бир нечта ядровий базалар яқинидаги ҳудудга теккан. Манбаларнинг таъкидлашича, портлаш Ҳоманаийнинг қароргоҳларидан бирига ҳам зарар етказган бўлиши мумкин.
Ҳозирда Эрон расмийлари томонидан бу маълумотнинг расмий тасдиқланиши йўқ.
Эрон ҳукумат идоралари ҳодисанинг мумкин бўлган оқибатлари ҳақидаги хабарларга ҳали изоҳ бермаган.
Шунингдек, қурбонлар ёки зарар миқдори ҳақида расмий маълумотлар йўқ. Ҳудуддаги вазият аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрондаги ҳужумга АҚШ ҳам қўшилгани ҳақида хабар берилганди. Қатардаги АҚШ элчихонаси барча ходимларга зудлик билан хавфсиз жойларда бошпана излаш буйруғи берган.
Live
Барчаси