Эрондаги ҳужумга АҚШ ҳам қўшилди – ОАВ

Олам

image

Бугун, 28 февраль куни АҚШ Исроил билан биргаликда Эрон ҳудудига ҳужумлар уюштиришни бошлади. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.

Қатардаги АҚШ элчихонаси барча ходимларга зудлик билан хавфсиз жойларда бошпана излаш буйруғи берган.

Эроннинг “Mehr” ахборот агентлиги Теҳрондаги Эрон разведка биносига ҳужум қилинганини даъво қилмоқда.

Шунингдек,Air Haifa авиакомпанияси Ички фронт қўмондонлиги кўрсатмаларига мувофиқ бугунги барча рейсларни бекор қилгани ҳақида хабар берилган.

Бундан ташқари, ОАВ Эрон аҳолисига таяниб, мамлакатнинг турли ҳудудларида тартибсизлик ва ваҳима ҳукм сураётгани ҳақида хабар бермоқда.

ОАВга кўра, Исроил томонидан старт берилган операция “Еҳуда қалқони” деб номланган.

Шу билан бирга, Исроилда бўлиб турган ҳарбий техникаларга ёнилғи қуювчи воситалар ҳам Исроилни тарк этгани ҳақида хабарлар бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг