Ҳокимларнинг ваколатлари камайиши мумкин
Жамият
−
14 Февраль 2020
7356Ҳокимларнинг ваколатлари қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида келтириб ўтилган.
Ҳужжат билан маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари 2020 йил 1 октябрга қадар амалга оширилади.
Дастурда:
• ҳокимларнинг ваколатларини қайта кўриб чиқиш ва уларга хос бўлмаган ҳамда бир-бирини такрорлайдиган функцияларни тегишли органларга ўтказиш маслаларини ўрганиш;
• ҳокимлар фаолиятини баҳолаш бўйича аниқ мезонларни ва мақсадли вазифаларни ишлаб чиқиш;
• маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятини комплекс баҳолаш тизимини яратиш мақсадида Ҳудудларнинг ривожланиш индексини ишлаб чиқиш;
• мазкур Индексдан келиб чиқиб, ҳудудларга оид сиёсатни белгилаш, маҳаллий бюджетларга молиявий кўмак бериш ҳамда раҳбарларни рағбатлантириш масалаларини ўрганиш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.
LiveБарчаси