“Ҳизбуллоҳ” Эрон режасидан қатъи назар яқинда Исроилга ҳужум қилиши мумкин – СNN
Олам
−
08 Август
4310Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати Эроннинг режаларидан қатъи назар, яқин кунларда Исроилга ҳужум қилиши мумкин. Бу ҳақда разведка маълумотларидан хабардор икки манбага таяниб, CNN хабар бермоқда.
Разведка хизмати маълумотларидан бохабар бўлган икки инсайдерга кўра, Эрон ҲАМАС сиёсий бюроси етакчиси Исмоил Хониянинг ўлдирилишига қандай жавоб бериш муддатини чўзаётган бир пайтда, “Ҳизбуллоҳ” Исроилга тезда зарба бериб, режасини амалга оширишини мумкин. Маълумотларни очиқлаган манбаларнинг сўзларига қараганда, бу зарба яқин кунлар ичида амалга ошиши мумкин. Бироқ аниқ сана келтириб ўтилмаган.
“Ливаннинг шимолдаги бевосита қўшниси сифатида Исроилга яқинлигини ҳисобга олсак, “Ҳизбуллоҳ” ҳеч қандай огоҳлантиришсиз Исроилга қараб ҳаракат қилиши мумкин. Бу эса Эронга тўғри келмайди”, деган манбалардан бири.
СNN хабарида келтирилишича, яқинлашиб келаётган ҳужумлар ўтган ҳафта Исроилнинг “Ҳизбуллоҳ”нинг олий ҳарбий қўмондони Фуад Шукрнинг ўлдирилишига жавобан амалга оширилади. Бундан ташқари, Хониянинг ўлими учун қасос олишга ҳам қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳ Исроилга ҳужумлар қаердан бўлишини ошкор қилгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси