Ҳисоб палатаси раисига янги ўринбосарлар тайинланди
Жамият
−
30 Сентябрь
4339Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисига янги ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Билдирилишича, Отабек Валижонович Аллаберганов ва Сардор Алишерович Мирзаев Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари этиб тайинланган.
Отабек Аллаберганов тайинловга қадар Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Сардор Мирзаев эса Ҳисоб палатаси Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шуъбаси мудири бўлган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Беҳзод Баҳодир ўғли Собиров “Ўзтрансгаз” АЖ Бошқарув раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари этиб тайинланганди.
LiveБарчаси