“Ўзтрансгаз” раисига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
30 Сентябрь
5874Беҳзод Баҳодир ўғли Собиров “Ўзтрансгаз” АЖ Бошқарув раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
2023 йилнинг октябрь ойида Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Беҳзод Собиров Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси – “Ўзэнергоинспекция” бошлиғи ўринбосари этиб тайинланганди. У жорий тайинловга қадар ушбу лавозимда фаолият юритаётганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аскар Исоқов “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганди. Исоқов бунга қадар Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
LiveБарчаси