Ҳиндистонда кўприк қулаши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди (видео)
World
−
23 August 2023 6284 1 minute
Ҳиндистоннинг Мизорам штати Аижал шаҳри яқинида қурилаётган кўприкнинг қулаши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият органлари хабар берди.
“Камида 17 ишчи ҳалок бўлди. Қутқарув ишлари давом этмоқда”, дейди штат бош вазири.
Кўприк қулаганда у ерда 35-40 нафар қурилиш ишчиси бўлган.
Полиция маълумотларига кўра, қурбонлар сони кўпроқ бўлиши мумкин, чунки вайроналар остидан ҳали ҳамма жасадлар топилмаган.
Ҳодиса сабаблари ҳақида маълумотлар йўқ. Мамлакат Бош вазири Нарендра Модининг идораси ҳалок бўлганларнинг қариндошларига 200 минг рупий (тахминан 29 миллион сўм) ва жабрланганларга 50 минг рупий (6 миллион сўм) тўлашга ваъда берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистоннинг Махараштра штатида қурилиш кранининг қулаши оқибатида ҳам 17 киши ҳалок бўлганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August