Ҳиндистон ва Туркиядан келаётганлардан тилхат олинади – Махсус комиссия қарори

Жамият

image
Ҳиндистон ва Туркияга авиақатновлар учун чекловлар ўрнатилди north_east

Ҳиндистон ва Туркияга авиақатновлар учун чекловлар ўрнатилди

Ҳиндистон ва Туркиядан кириб келаётган фуқаролар уй ёки меҳмонхона шароитида карантинда бўлишлари юзасидан тилхат тўлдиришади. Бу ҳақда Ўзбекистон коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорида белгиланди.

Комиссия қарорига кўра, Ҳиндистон ва Туркиядан учиб келаётган ҳар бир шахс томонидан мамлакатга кириб келганидан сўнг карантинда бўлишлари юзасидан огоҳлантирилганлиги юзасидан тилхат  тўлдирилади. Бунда аэропортдан борадиган яшаш манзили, телефон рақами ва карантин талабларини бузганда қонунчилик ҳужжатларида жавобгарлик белгиланганлиги тўғрисида огоҳлантирилади.

Шунингдек, касаллик кириб келиши қамровини аниқ баҳолаш мақсадида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати таклифига мувофиқ, Ҳиндистон ёки Туркиядан Ўзбекистонга кириб келаётган барча шахслардан коронавирус инфекциясига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ПЗР текширувини ўтказиш тизими синов тариқасида жорий этилади. Улардан коронавирус инфекциясига ПЗР тест намунаси аэропорт кутиб олиш залида олинади ва  белгиланган тартибда уй ёки меҳмонхонада 14 кун давомида карантинда бўлиш учун жўнатилади.

ПЗР тест таҳлили 18 соат ичида мусбат чиққан тақдирда белгиланган тартибда даволаш ишларини ташкиллаштиради;

ПЗР тест таҳлили натижаси манфий чиққан тақдирда шахс 14 кунлик карантинда бўлиши давом эттирилади.

Ўзбекистонга ҳаво йўллари орқали ташриф буюраётган шахслар сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига фақат ПЗР орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этиш талаби сақланиб қолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг