Ҳиндистон ўзининг биринчи гипертовушли ракетасини синовдан ўтказди
Олам
−
10:25
831Кеча, 17 ноябрь куни Ҳиндистон Мудофаа тадқиқоти ва ривожлантириш ташкилоти (DRDO) мамлакатнинг биринчи узоқ масофали гиперсоник ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда “The Indian Express” хабар берди.
Қайд этилишича, синов Одиша соҳилида жойлашган Абдул Калам оролидан амалга оширилган. Ракетанинг учиш масофаси 1500 километрни ташкил этади, у турли хил жанговар каллакларни олиб юриши мумкин.
Мамлакат Мудофаа вазири Ранжит Сингх бу ютуқнинг аҳамиятини Х ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирди.
“Ҳиндистон тарихий бир лаҳзага эришди, чунки Абдул Калам оролидан узоқ масофали гиперсоник ракетанинг учиш синови муваффақиятли ўтказилди. Бу тарихий воқеа бўлиб, ушбу муҳим ютуқ бизнинг мамлакатимизни ривожланган ва мураккаб ҳарбий технологиялари бор давлатлар қаторига киритди”, дейди у.
Гиперсоник ракета нима?
Гиперсоник товуш тезлигидан беш баробар юқори тезликка эга бўлган ракета ҳисобланади. Бу ракетанинг муҳим хусусияти – уларнинг манёвр қобилияти, бу уларни баллистик ракеталардан ажратиб туради, чунки баллистик ракеталар олдиндан белгиланган йўналиш ёки траектория бўйлаб учади.
Маълумот учун, Россия ва Хитой гиперсоник ракеталарни ишлаб чиқишда илғор давлатлар ҳисобланади, шу билан бирга АҚШ ҳам ўзининг гиперсоник қуролларини ишлаб чиқиш учун амбицияли дастурларни амалга оширмоқда. Бу йилнинг май ойида АҚШ армияси Lockheed Martin компаниясига ўзининг узоқ масофали гиперсоник қурол тизими “Long Range Hypersonic Weapon” (LRHW) имкониятларини кенгайтириш учун 756 миллион долларлик шартнома берган. Шунингдек, 2022 йилда Россия Мудофаа вазирлиги Украина билан бўлган урушда биринчи марта гиперсоник ракетадан фойдаланганини эълон қилган.
LiveБарчаси