Ҳиндистонлик миллиардер АҚШда фирибгарликда айбланмоқда
Олам
−
21 Ноябрь
5012АҚШ прокурорлари ҳиндистонлик миллиардер Гаутам Аданини 265 миллион доллар миқдорида пора бериш схемасида иштирок этганликда айбламоқда. Ушбу хабар ортидан Adani Group акциялари нархи кескин пасайган. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги ва қимматли қоғозлар ҳамда биржалар комиссияси сайтида эълон қилинди.
Қайд этилишича, Adani Group асосчиси ва бошқарув кенгаши раиси бўлган Гаутам Адани дунёдаги энг бой одамлардан бири сифатида танилган. Маълумотларга кўра, ушбу фирибгарлик схемасида Нью-Йорк фонд биржасида рўйхатдан ўтган компания ҳам қатнашган, бу эса Америка инвесторларига салбий таъсир кўрсатган. Аданидан ташқари яна етти гумондорга ҳам фирибгарлик бўйича айбловлар қўйилган.
Бугун, 21 ноябрь куни Adani Group таркибидаги компанияларнинг бозор қиймати 34 миллиард долларга пасайган. Аданининг асосий компанияси Adani Enterprises акциялари 23 фоизга тушиб кетиб, 2023 йилнинг ноябридан бери энг паст даражага етган.
Шунингдек, айбловлар марказида бўлган Adani Green Energy компанияси 600 миллион долларга тенг доллар номинацияли облигацияларни сотиш режасини бекор қилган.
LiveБарчаси