Ҳиндистон Россиядан қурол сотиб олишни кескин қисқартирди – “Bloomberg”
Олам
−
04 Декабрь
803Ҳиндистон Россиядан ҳарбий техника етказиб бериш буюртмаларини кескин қисқартирди ва қуролларни Ғарбдаги шерикларидан тобора кўпроқ сотиб олди. Бу ҳақда таҳлилчиларнинг манбалари ва ҳисоб-китобларига асосланиб, ”Bloomberg” хабар берди.
Нашрга кўра, Ҳиндистон ва Россиянинг вертолётлар ва қирувчи самолётларни биргаликда ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш режалари бир мунча вақт олдин қолдирилган. Ҳиндистон экипажини ўқитиш учун Москвадан атом сувости кемасини ижарага олишни муҳокама қилиш ҳам тўхтатилган.
”Россияда ишлаб чиқарилган қуроллар кўпинча Ғарбникига қараганда арзонроқ. Аммо уларни тез-тез таъмирлаш талаб қилинади. Бу унинг жозибадорлигига таъсир қилади ва улар узоқ муддат хизмат қилмайди” деган Ҳиндистоннинг юқори мартабали амалдори журналистларга.
Қайд этилишича, ўтган йили Нью-Деҳли томонидан амалга оширилган қурол-яроғ импортининг атиги 36 фоизи Москвага тўғри келади. Бу 2009 йилдаги 76 фоизга нисбатан анча кам. Шу билан бирга, Россия ҳали ҳам Ҳиндистон учун энг йирик ҳарбий техника етказиб берувчи бўлиб қолмоқда.
Таҳлилчиларга кўра, бундай қарор ҳукуматнинг Россия таъминотига ҳарбий қарамлигини камайтириш ва АҚШга яқинлашиш истагинини кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 ноябрь куни Ҳиндистон Мудофаа тадқиқоти ва ривожлантириш ташкилоти (DRDO) мамлакатнинг биринчи узоқ масофали гиперсоник ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказганди.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь