Ҳилола Умарова мактаб директорини қаматган ҳокимга нишон тақди
Жамият
−
10 Июль
51844Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бундан қарийб бир йил олдин мактабнинг директори билан жанжаллашган Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовни “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирлади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Вазир Умарова Сурхондарё вилоятидаги таълим муассасалари раҳбарлари, ўқитувчилар, фахрий устозлар билан мулоқот ўтказди. Учрашувда самарали фаолият юритаётган 6 нафар ўқитувчига “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони ҳамда фаол ўқитувчилар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда вилоятда 978 та мактаб мавжуд бўлиб, уларда қарийб 57 минг нафар педагог-ўқитувчи ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ва Сариосиё туманидаги 28-мактабнинг директори мажлисда тасвирлангани акс этган видео тарқалганди. Видеода ҳоким директорни ўрнидан турғазиб, уни “мактабдаги муҳитни бузганлик”да, “вилоятни бутун дунёга шарманда қилганлик”да айблаганини кўриш мумкин. Бунга жавобан, директор Т.У. ўзига нисбатан айтилган айбловларни рад этиб, “милтиқ бўлса, отиб ташланг”, дея эътироз билдирган.
LiveБарчаси